Главная » 2015 » Iyun » 10 » Фаррух Соипов “Сотқин” фильмининг танқидчиларига жавоб берди
21:16
Фаррух Соипов “Сотқин” фильмининг танқидчиларига жавоб берди

Таниқли киноактёр Фаррух Соипов “Даракчи” мухбирининг яқинда катта экранларга чиққан “Сотқин” фильми ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Экстремистик гуруҳларга кириб қолган ёшларнинг тақдирига бағишланган ушбу картина жамиятда муайян резонансга сабаб бўлди. Рағбат сўзлари билан бир қаторда, танқидий фикрлар ҳам айтилди. Бош қаҳрамонни гавдалантирган Соипов бу танқидларга жавоб бериб ўтди.

 

“Кўпчиликдан “Фильм бош қаҳрамони замонавий йигит, устига-устак, журналист бўлса, жаҳонда кечаётган воқеликлардан хабардор бўла туриб, қандай қилиб бу йўлга кириб қолиши мумкин?” деган эътирозларни эшитдим, – тан олади санъаткор. – Диний-экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолганлар орасида ақлли, зиёлли ёшлар каммиди? Ё террористлар орасида Ҳафизулло Омон каби кўпни кўрган, анча йиллик ҳаётий тажрибага эга, оқ билан қорани ажрата оладиганлар йўқми? Менимча, бу йўл одам танламайди. Улар орасида дунё илми билан таниш, инсон руҳиятини жуда кучли таҳлил эта оладиган экспертлар ҳам бор. Фильмдаги Ҳафизулло Омон образи орқали айнан шундай одамларни тасвирлашга уринилган. Фильмда у билан диалогимиз чоғида ҳам мени айнан касбим нуқтаи назаридан суҳбатга тортади ва ўз ғояларини аста-секинлик билан сингдиришга уринади”.

Manba: Kun.Uz

Категория: Шоу Бизнес | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]