Главная » 2014 » Mart » 6 » Яшаш учун энг қиммат шаҳар номи маълум бўлди
18:51
Яшаш учун энг қиммат шаҳар номи маълум бўлди

Британиянинг The Economist журнали талқинига кўра, 2014 йилда яшаш учун дунёдаги энг қиммат шаҳар Сингапур деб тан олинди.


Барқарор Сингапур валютаси - сингапур доллари, машинадан фойдаланиш ва коммунал хизматларнинг қимматлиги Сингапурни 6-ўриндан 1-ўринга кўратирилишига сабаб бўлди. 10 йил аввал Сингапур 18-поғонада эди холос. 


Яшаш учун қиммат шаҳарлар кучли бешлигидан Париж, Осло, Цюрих ва Сидней жой олди. Токио, Каракас, Женева ва Мельбурн 6 -дан 9-ўринларни эгаллади. Кучли ўнталикни 15-ўриндан кўтарилган Копенгаген эгаллади.


Шунингдек, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рўйхатига Хиндистоннинг йирик шаҳарлари, Карачи (Покистон), Дамашқ (Сурия) ва Катманду (Непал) шахарлари киритилди.

Manba: www.darakchi.uz
Категория: Новости мира | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]