22:02 Актриса Зарина Низомиддинова “энди тенгини топиб турмуш қуришини” маълум қилди | |
Актриса Зарина Низомиддинова Shov-shuv.uz сайтига берган интервьюсида сўнгги вақтларда ўз атрофида пайдо бўлган турли гап-сўзларга изоҳ берди. Актрисанинг сўзларига кўра, у иккинчи турмушида ўзидан 16 ёш катта инсон билан оила қурган, бироқ уни “сева олмаган”. “Бошида ваъдалар бошқача эди. Келишмовчиликлар бошланди. Охири, ҳаммасига нуқта қўйишимизга тўғри келди. Оиламизда ёлғон аралашди, ғийбатлар кўпайди. Душман бўлмасдан, дўстона муносабатда қолишни истадим. Келишиб олдик. Ёруғ юз билан хайрлашдик. Ваҳоланки, ҳеч бир аёл ажрашаман деб турмушга чиқмайди!”, – деди Зарина Низомиддинова. Унинг қайд этишича, у иккинчи турмушидан “ҳеч нима топмаган”. “Баҳром акага эса бахт тилайман. Мен ҳам ўз бахтимни топишни истайман. Энди тенгимни топиб, оила қураман”, – деди актриса. “Ақлим йиғилди”, – дея қўшимча қилди. Сўнгги вақтларда Зарина Низомиддинованинг Instagram’даги саҳифасида бир йигит билан тушган суратлари кўп эълон қилинган, бу эса омма орасида янги миш-мишлар пайдо бўлишига сабаб бўлганди. “Алишер Усмонов мен учун акамдек бўлиб қолган. “Арслон изидан…” фильми суратга олиш жараёнида танишиб қолдик. Омма ўйлаётгандек, у қадар аҳмоқ эмасман. У севган инсоним бўлганида, ҳаммаёққа овоза-ю дарвоза қилмасдим. Инсонлар менинг шахсий ҳаётимга бурун тиқаётгани ғалати”, – деди Зарина Низомиддинова. “Уни севиб қолсангиз-чи?” қабилидаги саволга актриса шундай жавоб берди: “Ҳеч қачон. Ўзимга ишонаман. Уч йилдан бери ака-сингилдек муносабатдамиз. Бирга суратга тушиш бу севишиш дегани эмас-ку?! Устига-устак, яқинда бирга фильмда суратга тушяпмиз. “Инстаграм”даги шов-шувларга сабаб бўлган фотосуратларнинг аксарияти суратга олиш ишларидан олдинги синов жараёни”. Манба:Kun.uz | |
Категория: Шоу Бизнес | |
Всего комментариев: 0 | |