Главная » 2014 » Noyabr » 30 » Ayshvariya Ray Bachchan o’z oilasi haqida
12:54
Ayshvariya Ray Bachchan o’z oilasi haqida

Айшвария Рай 1973 йилнинг 1 ноябрида Ҳиндистоннинг Карнатаке шаҳрида туғилган. Унинг оиласида санъатга алоқадор одам йўқ. Отаси ҳарбий соҳада ишлаган.

Айшвария ҳаётини кино билан боғлаш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган эди. Боиси уни дугоналари ва атрофидагилар ҳар доим мазах қилишарди. Айшвария ҳамиша ўзининг қадди-қомати ва кўзларидан уяларди.
Айш архитектура йўналишида таҳсил олган. У фаолиятини «Camlin Industries» компаниясида модель сифатида бошлайди. Дунё гўзали танловига ўз номзодини тақдим этган кезларда у «Casio», «Pepsi», «Philips» каби йирик компаниялар билан шартномалар имзолаган эди. 1994 йилдан унинг ҳаёти тубдан ўзгарди. «Дунё гўзали» мақомига эришгач, омади чопди.

Анкета
Севимли қаҳрамонлари: Раж Кумар ва Наргиз.
Севимли актрисалари: Мерлин Монро, Мадхубала.
Севимли фильми: «Casablanca».
Севимли шаҳарлари: Бенгалур,Сансити.
Севимли таоми: балиқли кари.
Севимли атири: «Clinique».
Севимли либослари: курткалар, кўйлаклар, жинси.
У учун оиласи ва дўстлар даврасида бўлиш ёқимли.
Унинг орзусидаги одам албатта чиройли бўлиши керак эди! (Абхишек ёмон танлов эмас!)
Дам олиш учун аниқ бир жойни танламайди. Муҳими мазмунли кунлар!
Севимли ранги: қора.
Ҳаётидаги энг бахтли кун: 2011 йилнинг 16 ноябрида қизалоғи туғилди.

Баччанларнинг келини бўлиш осон эмас эди… Бошида жуда қўрққанман. Бизнинг оила оддий зиёлилардан эди. Абхишекнинг оиласи эса… Мени қандай қабул қилишларидан эмас, яқинларимга қандай муносабатда бўлишларидан жуда чўчиганман. Шукрки, ўйларим ўзларини оқламади. Қайнотам кенг феълли одам. Менимча, шу феъли билан ҳам у киши одамлар меҳрини қозонган бўлса керак. Абхининг оиласидагилар менинг яқинларимни юз йиллик қадрдонлардек қарши олганларида… жуда бахтли эдим!

Қайнонам мулоҳазали аёл. Дарров сизга нисбатан муносабатини билдирмайди. Аммо кўнгли тоза. Хонадонимизда у кишининг фикрлари ҳамиша инобатга олинади. Бу қонунга айланган. Чунки қайнотам қайнонамни жуда ҳурмат қилади ва мулоҳазалари асосли эканлигини тан олади. Қайнонам иккимиз билан боғлиқ гап-сўзлар илк келин бўлган кезларим «болалаган» эди. Иккимизнинг ўртамиздаги низолар, келишмовчиликлар… Ҳаттоки, Абхишек билан алоҳида яшашимиз ҳақида ҳам ёзишганди. Жуда ҳижолат бўлардим. Ўзимни четдан иш қилаётгандек ҳис этардим. Жая хоним эса ёзилганларни ўқиб, фақатгина жилмайиб қўярди… Кейин билсам, қайнонам бу гап-сўзларга ўрганган экан. Бир куни «Сен бу ҳолатларни изоҳлаш учун вақтингни сарфлама. Ёзаверишсин, истаганича гапиришсин. Бу уларнинг иши. Агар уларга жавоб берсанг, мавзу чўзилгани ва гап кўпайгани қолади», деди қайнонам. Бу энг тўғри ва мақбул маслаҳат эди.

Абхишек билан илк бор «Айтмасанг ҳам биламан» картинасида бирга ишлагандик. Ўшанда уни фақат Амитабх Баччаннинг ўғли сифатида танирдим. Тўғриси, айнан Абхи билан умр йўлларимни боғлаш, ҳатто тушимга ҳам кирмаганди. Илк бор у билан 1999 йилда учрашганман. У пайтлар мен ҳали Болливудда ўз ўрнимни топмагандим. Учрашувларимиз асосан иш юзасидан эди. Қолаверса, Абхини Каришманинг номи билан боғлашарди. Икки нуфузли оиланинг муносабатларини ҳазм қилиш қийин эмасди. Баччанлар ва Капурлар! Кейинроқ улар ўртасига совуқчилик тушгани ҳақида эшитдим. Эътибор қилмаганман, чунки бу мен учун муҳим эмасди. Кейин Рани билан муносабатлари ҳақида эшитдим… У кутилмаганда севги изҳор қилди. Тўғриси, кутмагандим… Абхи мен ҳақимдаги ҳамма ҳақиқатлардан хабардор ягона эркак. Уни танлаб хато қилмадим.

Оналик

Барча фильмларимни шу бахтга алмашаман. Иккиланмайман, ўйлаб ҳам ўтирмайман! Бу шундай бахтки, ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Қизалоғимнинг ҳар бир ҳаракати мен учун янгилик. Энг қизиғи, у барча оила аъзоларимизни бир- бирига яна-да яқинлаштирди. Абхи уйга шошадиган бўлиб қолди, буваси набираси билан бўлиш учун қанча ишларни четга суриши мумкин. Бувимиз эса бизнинг маслаҳатчимиз! Фарзанд оилани мустаҳкамлайди, дейишарди. Рост экан. Биз янада яқинлашдик, янада бир-биримизни қадрлашни ўргандик

Категория: Биография звезд | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]