Главная » 2015 » Fevral » 27 » Баланд товушда мусиқа эшитиш оқибатида миллиарддан ортиқ киши эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин
11:20
Баланд товушда мусиқа эшитиш оқибатида миллиарддан ортиқ киши эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин

Ер юзининг 12 ёшдан 35 ёшгача бўлган миллиарддан зиёдроқ аҳолисига баланд товушда мусиқа тинглаш оқибатида эшитиш қобилиятини йўқотиши хавф солмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга асосланган ҳолда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.
Аҳолиси ўрта ва юқори даражадаги даромадга эга бўлган давлатларнинг ярмига яқини қулоқчинларда мусиқа эшитишлари оқибатида ўз эшитиш қобилиятларига жиддий зарар етказишлари мумкин. Бундан ташқари, ёш авлоднинг 40 фоизга яқин вакиллари концертлар ва тунги клубларда баланд мусиқа янграши оқибатида уларнинг эшитиш қобилиятларига путур етмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баҳолашича, 85 дб товуш баландлигида 8 соат ёки 100 дб дан юқорироқ баландликда 15 дақиқа давомида мусиқа тинглаш эшитиш қобилияти учун хавфсиз ҳисобланади.

Manba:   pressnews.uz

Категория: Новости мира | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]