"Метро “ария”си" сарлавҳаси остида ўз мулоҳазаларини баён этган Kun.uz нашри Тошкент метросининг «Беруний» бекатида қулоқни қоматга келтирадиган бир «нидо» борлигини қайд этади.
"Бекатнинг «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси томонидаги чиқиш жойидан юришга юрак қолмаган. Оёқ остидаги темирнинг бир чеккаси узилган бўлиб ҳар бир киши тушганда ундан одамнинг ғашига тегадиган «садо» чиқади. Бу ҳолат бир неча йилдан буён такрорланиб келмоқда, лекин ҳеч ким эътибор бермайди, тузатишга уринмайди. Тошкент метроси тартиби ҳамда интизоми билан танилган. У ерда тозалик, хавфсизлик ва тартибга жиддий эътибор қаратилади. Лекин иш бор жойда камчилик ҳам бўлиши табиий.
Буни ҳам кичик камчилик дейсизми? Ривожланишда кичик нарса бўлмайди. Тузатишлар ҳам кичик камчиликлардан бошланади. Умид қиламизки, метрополитен ходимлари буни ҳам ҳисобга олишади ва тез орада «Беруний»даги «нидо» тинади", деб ёзади нашр.
Манба:pressnews.uz
|