Главная » 2015 » Yanvar » 3 » Coca-Cola дунё бўйича 2 минг ходимини ишдан бўшатади
08:41
Coca-Cola дунё бўйича 2 минг ходимини ишдан бўшатади

Американинг Coca-Cola компанияси яқин ҳафталар ичида бутун дунё бўйлаб 2 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи, дея хабар берди The Wall Street Journal'га таяниб daryo.uz. Ушбу қисқариш компания учун сўнгги 15 йил ичидаги энг йириги бўлади. Coca-Cola’нинг Гонгконг, Истанбул, Лондон, Мехико ва Атлантадаги минтақавий гуруҳлари ходимлари ўз ишидан ажралади.
Компания шунингдек бюджет харажатларини камайтиради, шу туфайли ўз топ-менежерларига лимузинларни таксига алмаштиришни ва ҳашаматли Янги йил зиёфатларидан воз кечишни таклиф қилмоқда.
Бундай чоралар компаниянинг 2019 йилгача харажатларни 3 миллиард долларга қисқартириш бўйича режаси билан боғлиқ. Жорий ва келаси йилда компания даромад бўйича кўзланган кўрсаткичларга эриша олмаслиги маълум бўлгач, бундай режа қабул қилинган эди.

Manba:   pressnews.uz

Категория: Новости мира | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]