13:50 “iPhone”нинг илк моделини чиқарилганига 8 йил бўлди | |
2007 йил 9 январь куни Стив Жобс Apple компаниясининг биринчи смартфонини тақдим этди. Смартфон iPhone номини олди ҳамда Сан-Францискодаги Macworld Conference & Expo кўргазмасида тақдим этилди. Бироқ смартфон сотувга ярим йилдан сўнг – 29 июнь куни чиқди. Дастлаб, уни АҚШда сотиб олиш мумкин эди. Йил охирида Германия, Франция ҳамда Буюк Британияда ҳам сотила бошлади. iPhone iPhone OS 1.0 системасида ишлаган ҳамда 3,5 дюймли сенсор экранга эга бўлган. Унга 620 МГц частотада ишлайдиган Samsung S3C6400 процессори, 128 МБ тезкор ҳамда 4, ГБ (8, 16 ГБли версиялари ҳам мавжуд бўлган) доимий хотира, Wi-Fi, Bluetooth 2.0, 2G ва 1400 ҳажмли аккумулятор ўрнатилган эди. iPhone ишлаб чиқариш билан Foxconn компанияси шуғулланган. 2010 йилнинг июнь ойида iPhone ишлаб чиқарилишдан тўхтатилган. Ундан сўнг Apple компанияси 9та смартфон тақдим этди.
Манба:Kun.uz | |
Категория: Интересные факты | |
Всего комментариев: 0 | |