15:30 Муниса Ризаева Қозоғистон шоу-бизнесини забт этишни мақсад қилди | |
«Ўзбек Леди-Гагаси – Муниса Ризаева «Жулдиз FM» (Жұлдыз FM) радиосининг халқаро хит-паради ўнлигига кирди», – дея хабар бермоқда Tengrinews.kz. «Ўзбекистонлик бу хонандани ўз ватанида ҳайратга солувчи хулқи (эпатажлиги) ва образидаги маълум бир ўхшашликлар сабаб Леди Гагага қиёслашади. Ризаеванинг ўзи эса «бебошлик» масаласида америкалик хонандага ўхшашини тан олиб, ҳеч қачон оддий хонанда бўлиб қолиб кетмасликни, ҳар доим ажралиб туриш ва ҳаётда алоҳида ўринга эга бўлишни орзу қилганини айтади», – дейилади қозоқ интернет-нашридаги хабарда. «Муниса Ризаева Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида ҳам анча машҳур. Энди хонанда Қозоғистон шоу-бизнесини забт этишни мақсад қилган ва яқин вақт ичида қозоқ тилини ўрганиб, «Жулдиз FM» тингловчилари учун қозоқ тилида махсус қўшиқ куйлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у «Жулдиз FM»га берган интервьюсида айтиб ўтди», – дейилади хабарда. Қозоғистондаги ёшларбоп «Жулдиз FM» радиоканали ноябрь ойи ўрталаридан тўла куч билан ишлашни бошлаган бўлиб, унинг «Жулдиз Top International» хит-парадида Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон, Бошқирдистон, Хитой, Ўзбекистон ва Шимолий Кавказнинг поп-хонандалари иштирок этади. Манба:Kun.uz | |
Категория: Шоу Бизнес | |
Всего комментариев: 0 | |