21:47 Муниса Ризаева ўзидан тажрибалироқ йигитга турмушга чиқиш ниятини билдирди | |
Sayyod.com сайти мухбири қўшиқчи Муниса Ризаеванинг шахсий ҳаёти билн қизиқиб, ундан кичик интервью олди. Қўшиқчи мухбирнинг саволларига жавобан, унга охирги марта ўзидан 6 ёш кичик бўлган йигит томонидан турмуш қуриш бўйича таклиф билдирилгани, аммо унинг ўзи турмуш ўртоғи ўзидан каттароқ ва ақллироқ бўлишини хоҳлашини, лекин ҳали бир қарорга келмаганини билдириб ўтган. “Оҳ, бу қўлимни сўрашлар кўп бўлмоқда. Шу куни узук ҳадя қилиб қўлимни сўраган йигит 1992 йил туғилган ва мендан 6 ёш кичик. Севиб қолибди. 14-февраль куни дугоналарим билан “Базилик” ресторанига хизматлардан сўнг овқатлангани келгандик, шахсан мен учун Валентин байрами йўқ. Бирдан шу йигит гуллар кўтарганича кириб келиб, тиз чўкиб шеър ўқиб, узук ҳадя қилди. Олмайман десам, мени шарманда қилма деб қўймади. Майли, ота-оналар гаплашишар деганча чиқиб кетдим. Хуллас, нима қилишни билмай, бошиб қотганча уйга келиб онамга айтдим. Онам эса мени эрга бериш фикрида. Йигит жуда ёш деб онамга эътироз билдирдим”, дейди Муниса Ризаева. “Ёш болаку, эртага кетидан югуриб юраманми? Билмасам…Менимча, мендан ёши катта бўлгани яхшидир. Билмадим, ўйлаяпман ҳозирча. Қўлимни сўраётганлар кўп, танлаяпман”, деб қўшимча қилади хонанда. Манба:Kun.uz | |
Категория: Шоу Бизнес | |
Всего комментариев: 0 | |