Американинг мазкур штатидаги табиат ҳодисаси натижасида тўрт киши қурбон бўлган.
Қор ёғиши бир неча кун аввал бошланган бўлиб, сешанба куни кучайган ва бу кун 1976 йилдан буён кузатилмаган ноябрнинг энг совуқ куни бўлди. Штатнинг айрим туманларида қорнинг қоплами бир метрдан ошган.
Ҳукумат вакилининг айтишича, кучли қор ёғиши натижасида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда. Шундай ҳодисаларнинг бирида бир киши вафот этган. Яна уч нафар фуқаро ҳам қурбон бўлган. Улар қўлда қор кураш вақтида юрак хуружидан ўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, автомагистралларда ўнлаб ҳайдовчилар ўз машиналарида қолиб кетган. Нью-Йорк губернатори 150 нафар ҳарбий хизматчиларни йўллардаги ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун юборган. Шаҳар мери эса бу ҳодисани сўнгги 40 йилдаги энг кучлиси деб айтмоқда.
Метеорологларнинг айтишича, 20 ноябрдан яна қор ёғиши давом этади.
Manba: pressnews.uz
|