Главная » 2014 » Noyabr » 24 » Путин Обамани ақлли одам деб ҳисоблайди
13:37
Путин Обамани ақлли одам деб ҳисоблайди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обамани ақлли одам деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«[Обама] ақлли одам ва барчасига баҳо бера олади», – деди Владимир Путин. Айни вақтда, у Обаманинг халқаро майдондаги ҳаракатларига баҳо беришдан ўзини тийди.

«Бизнинг нуқтаи назарларимиз кўп масалаларда ўзаро келишмайди; бунинг устига, унинг ички сиёсатдаги ташаббусларига баҳо бермоқчи эмасман — бу алоҳида мавзу. Бироқ бир нарсани биламан – Обама ўз мамлакатида содир бўлаёган ҳодисаларга ҳаққоний баҳо бера олади», – дея қайд этди Путин.

Аввалроқ, Путин апрель ойида бўлиб ўтган «Тўғри-тўғри эфир» вақтида олти ёшли Альбинанинг саволига жавоб бераётиб, агар у чўкиб кетаётган бўлса, Обама Путинни қутқаришига ишонч билдирган эди. Ўз навбатида, Обама ҳам агар Путин чўкиб кетаётган бўлса, уни қутқаришини айтганди.

Манба:Kun.uz

Категория: Новости мира | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]