Главная » 2015 » Yanvar » 18 » Райҳон Йигитали билан турмуши давомида хотин сифатида ҳамма вазифасини бажарганини маълум қилди
17:25
Райҳон Йигитали билан турмуши давомида хотин сифатида ҳамма вазифасини бажарганини маълум қилди

Хонанда Райҳон Ғаниева актёр Йигитали Мамажонов билан турмуши давомида “хотин сифатида ўзига боғлиқ ҳамма нарсани бажаргани”ни маълум қилди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

“Эрим учун ўз вақтида овқатини тайёрладим, кийимларини дазмолладим, кирини ювдим… Уйимни сариштали ва шинам тутдим. Кўп аёллар каби эримдан қанча пул топаётганни сўрамадим”, – деди Райҳон.

Хонанданинг сўзларига кўра, у “нима бўлишидан қатъий назар” Йигиталини тушунишга, ундан айб изламасликка ҳаракат қилган. “Ёшимиздаги фарқ 12 йил. Мен ҳам унинг ёшидаги давримни кўз олдимга келтириб, тўғри ва адолатли муносабатда бўлишга интилдим”, – деди Райҳон.

Райҳон айнан нима сабабдан Йигитали Мамажонов билан ажрашаётганини маълум қилган, фақат турмушида “жуда мураккаб вазият юзага келгани” сабаб ажрашишга қарор қилганини айтган.

Қайд этиш жоиз, хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қуришган эди. 2014 йилнинг май ойида эса Райҳон эгизак фарзанд туққан, уларга Ислом ва Имрон деб исм қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

2015 йил январида эса Райҳон ажрашишга ариза берганини маълум қилди.

Манба:Kun.uz

Категория: Шоу Бизнес | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]