Главная » 2015 » Iyun » 10 » Сардор Раҳимхоннинг “ўғирланган” қўшиғига “Йил қўшиғи-2014” мукофоти берилгани айтилди
21:18
Сардор Раҳимхоннинг “ўғирланган” қўшиғига “Йил қўшиғи-2014” мукофоти берилгани айтилди

Хонанда Сардор Раҳимхоннинг “Йил қўшиғи-2014” мукофотини олган “Маликам” чет эллик ҳамкасблари ижодидан “ўғирланган”и айтилди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси ёзмоқда.


Газета муаллифларидан бири ўзбек эстрадасида авж олган плагиат ҳолатларини танқид остига олар экан, Сардор Раҳимхоннинг мана шундай “ижод маҳсуллари”дан бирига мукофот берилишидан куйинади.
“Хонанда Баҳром Назаров “Пари-пари” қўшиғини арманистонлик хонанда Силва Хакобяндан ўғирлаган экан, – деб ёзади у. – Сардор Раҳимхон “Тушларимга киринг ота” қўшиғини эса қозоқча қўшиқдан олган. Дарвоқеа, Сардор Раҳимхоннинг ўғирланган “Маликам энди қара” қўшиғига “Йил қўшиғи-2014” мукофоти ҳам топширилди. Бу саволларимизга жавоб берадиган мутасаддилар борми?”.

Manba: Kun.Uz

Категория: Шоу Бизнес | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]