15:16 Тошкент ва Самарқандда 28 октябрда қор ёғиши мумкин | |
Ўзбекистонда 24 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати ўртача +22…+24 даража, жанубий вилоятларда эса +28 даражагача илиқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда. Бироқ 25 октябрдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди. Жумладан, шимолий ҳудудлар (Қорақалпоғистон ва Хоразм)да 25 октябрда кунзуди +18 даражагача, 26-28 октябрда эса +7 даражагача илиқ бўлади. Қолган вилоятларда ҳаво ҳарорати 25-26 октябрь кунлари +25 даражагача илиқ бўлгани ҳолда, 27-28 октябрь кунлари +10…+12 даража илиққача тушади, кечалари эса ҳаво -3 даражагача совиши мумкин. 26-27 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин, айни вақтда, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса ёғингарчилик 27 октябрда кечга томон, 28 октябрда кечаси ва кундузи айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Манба:Kun.uz
| |
Категория: Новости Узбекистана | |
Всего комментариев: 0 | |