Главная » 2014 » Noyabr » 29 » Тошкентда 1 декабрдан Ucell’нинг 4G-интернети ишлашни бошлайди
13:48
Тошкентда 1 декабрдан Ucell’нинг 4G-интернети ишлашни бошлайди

Ucell мобил алоқа оператори 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча офисларида 4G-интернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар берди.

Хабар беришларича, фойдаланувчилар 28, 29 ва 30 ноябрь кунлари Тошкентдаги Next савдо-кўнгилочар марказидаги Ucell стенди олдида 4G-интернетдан фойдаланиб кўришлари мумкин бўлади. 1 декабрдан бошлаб эса ушбу имконият Ucell’нинг Тошкентдаги барча офисларида тақдим этилади.

Қайд этишларича, 4G-интернет ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида амал қилади. «Ucell янги ҳудудларни ўзлаштириш жараёнида бўлиб, тез орада ушбу тармоқ Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам амал қила бошлайди», – дейилади компания ахборотида.

Ucell дастлабки даврда 4G-интернет учун иккита – ойлик тўлови 45 доллар бўлган Midi ва 70 доллар бўлган Maxi пакетларини таклиф қилмоқда. Биринчи пакетда 30 кун учун 8 гигабайт, иккинчи пакетда эса 16 гигабайт интернет берилади.

Ucell’нинг 4G-интернет доирасидаги хизматлари ҳақида батафсил компания сайтида ўқиш мумкин. Қайд этиш жоиз, компания сайтида 4G’ни қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар сифатида iPhone 6, iPhone 6 Plus, Huawei, HTC ва ZTE’нинг 4G Band 7 (2600 Мгц частотасида) диапозонида амал қилувчи моделлари кўрсатилган.

Манба:Kun.uz

Категория: Новости Узбекистана | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]