Главная » 2014 » Mart » 29 » Тошкентда бир кунда иккита савдо-кўнгил очиш муассасаси тўлиқ ишга тушади
16:40
Тошкентда бир кунда иккита савдо-кўнгил очиш муассасаси тўлиқ ишга тушади

Тошкентда 29 март, шанба куни иккита савдо-кўнгилочиш марказининг расмий очилиш маросимлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Afisha.Uz хабар бермоқда.

29 март, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:00да Бобур кўчасида жойлашган Next савдо-кўнгил очиш мажмуасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Comedy.Uz резидентлари очилиш маросимининг махсус меҳмонлари ҳисобланади.

Next’нинг очилиш маросими дастуридан кўплаб совринли тадбирлар, рақс гуруҳларининг чиқишлари, миллий созларда поппури, кўзбойлоғичнинг қизиқарли трюклари, ўзбек эстрадасининг чиқишлари, «рақсга тушадиган» фаввора, лазер шоуси ва бошқалар ўрин олган.

Бундан ташқари, 29 март, шанба куни Самарқанд Дарвоза ва Қоратош кўчалари чорраҳасида жойлашган Samarqand Darvoza савдо-кўнгил очиш маркази тўла ишга тушади. Шу куни савдо марказининг барча қаватлари ўз фаолиятини бошлайди, деб хабар беришмоқда.

Samarqand Darvoza СКМнинг 0-қаватидан Ўзбекистондаги илк қурилиш супермаркети жой олган. 2-3-қаватлардан эса Чехия, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Туркия, Испания, Италия, Хитой брендлари томонидан ишлаб чиқарилган эркаклар, аёллар ва болалар либослари, оёқ кийимлари сотишга мўлжалланган дўконлар ўрин олган.

Samarqand Darvoza’нинг оилавий кўнгил очиш маркази дея таърифланган тўртинчи қаватидан ўйинчоқлар дўкони, икки босқичли ўйин маркази, америкача боулинг, болалар учун фаст-фуд, кинотеатр ва қўғирчоқ театри ўрин олган. Бешинчи қаватда эса ресторан ва қаҳвахоналарга ажратилган бўлиб, у ерда ўзбек ва турк ошхонасига оид таомлар, фаст-фуд, рус пироглари ва бошқа ширинликлар билан савдо қилувчи муассалар ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, Next савдо мажмуасининг расмий очилиши маросими 2013 йил декабрда ўтказилиши керак эди. Тошкентдаги «энг катта ва энг замонавий» дея таърифланган Samarqand Darvoza СКМнинг биринчи навбати 2013 йил декабри бошида ишга тушган.

Manba:  Kun.uz

 

Категория: Новости Узбекистана | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]