Главная » 2014 » Dekabr » 21 » Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари 50 йилдан сўнг қандай кўринишда бўлишади?
08:53
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари 50 йилдан сўнг қандай кўринишда бўлишади?

Айни кунларда барча янги йил байрамига ўзига хос тайёргарлик кўрмоқда. Санъаткорлар ҳам бу жараёнда чет қолишгани йўқ.
Darakchi.uz'нинг хабар беришича, "Божалар" гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов ва унинг бир неча дўстлари айни вақтда кексалик гаштини суришмоқда... Гап шундаки, санъаткорларнинг ноодатий кўриниши кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Ҳатто, ижтимоий тармоқларда ҳам мухлислар турлича фикрларни билдиришди.
Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзохолов, Шукрулло Исроилов, Жумадилла Раметов, Шоҳруҳхон ва "Уммон" гуруҳи йигитларининг бу кўриниши сизни ҳам ҳайрон қолдираётган бўлса, ажаб эмас.
Бу суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратлардир. Жаҳонгир Позилжонов "Жамшид" дея номланган янги тарона тайёрлади ва куни кеча мазкур қўшиқ учун видеоклип ҳам тасвирга олинди.
Ана шу клипда йигитларнинг кўриниши тахминан 50 ёшларга катта қилиб кўрсатиш мақсадида грим усталари ўзларининг моҳир эканликларини исботлашди.
Жонрид Сагдиев томонидан тасвирга олинган клип тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда.

Manba:   pressnews.uz

 

Категория: Шоу Бизнес | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]