Главная » 2014 » Oktabr » 1 » Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 42 ўринда
18:59
Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 42 ўринда

Давлат статистика қўмитаси “Аҳоли ҳақида рақамлар тилида” статистик буклетини чоп этди.
Мазкур статистик буклетда, Ўзбекистон аҳолисининг сони ва тузилиши, аҳолининг ҳудудлар бўйича жойлашиши, Ўзбекистон аҳолиси сонининг динамикаси, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг нисбати, йирик шаҳарлар аҳолисининг сони ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, буклетда дунё бўйича аҳолиси энг кўп бўлган 50 та мамлакатлар ва бу рўйхатда Ўзбекистоннинг тутган ўрни тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.
Унга кўра, Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 30,5 млн киши билан 42 ўринда қайд этилди. Биринчи ўринда Хитой (1367,4 млн), иккинчи ўринда Ҳиндистон (1258,5 млн) ва учинчи ўринда АҚШ (318,6 млн) қайд этилди. Бешликни Индонезия (252,8 млн) ва Бразилия (201,0 млн) мамлакатлари якунлаб берди.

Manba:   pressnews.uz

 

Категория: Новости Узбекистана | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]