Об-ҳаво маълумотларига кўра, шу ҳафтанинг сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кескин совуқ тушиши ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди «Kun.uz».
25 ноябрдан бир қатор вилоятларда қор ёғади, ҳаво ҳарорати 0 градусдан пастга тушиб кетади. Республика бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кундузи 0–2° илиқ, кечаси эса 2–5° совуқ атрофида бўлади.
Қорақалпоғистонда ҳаво ҳарорати энг совуқ даражада бўлади. Бу ерда ҳарорат 26 ноябрь куни 7–12 даража совуқ, кундузи эса 0–5 даража совуқ атрофида бўлади. 27–29 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати секин-аста кўтарилиб, кечаси 0–5° совуқ, кундузи 1–6° илиқ бўлади.
Фарғона водийсида, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳаво бироз илиқроқ бўлади. 26 ноябрь куни кечаси ҳаво ҳарорати 1–6° совуққача тушиб кетади, 27–29 ноябрь кунлари кечаси ҳарорат 3° совуқ−2° илиқ атрофида, кундузи эса 5−10 даража илиқ ҳаво бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳарорат 26 ноябрь куни кечаси 3° совуқ−2° илиқ атрофида бўлади. 27–29 ноябрь кунлари кечаси 1–6°, кундузи эса 8-13° атрофида илиқ ҳаво бўлади.
|