Главная » 2014 » Mart » 29 » Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 25 даража илиқ бўлади
16:42
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 25 даража илиқ бўлади

 

Ўзбекистонда 29-31 март кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди; 1-2 апрель кунлари эса баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда, «Ўзгидромет»га асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ҳаво ҳарорати 29-31 март кунлари кечаси +5…+10 даража, кундузи эса +20…+25 даража, 1-2 апрель кунлари кечаси +3…+8 даража, кундузи эса +10…+15 даражагача илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29-31 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 1-2 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 29 март куни кечаси +6…+8 даража, кундузи +21…+23 даража, 30-31 март кунлари кечаси +8…+10 даража, кундузи +23…+25 даража, 1-2 апрель кунлари кечаси +3…+8, кундузи эса +10…+15 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29-30 март кунлари алоҳида жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 31 март куни ёғингарчилик кутилмайди, 1-2 апрель кунлари эса вақти-вақти билан қор, ёмғир ёғиши мумкин. 29-31 март куни қор кўчиши хавфи бор.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 29-31 март кунлари кечаси +2…+7, кундузи +12…+17, 1-2 апрель кунлари кечаси -2…+3, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Manba:  Kun.uz

Категория: Новости Узбекистана | Добавил: TimeUz
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]